"Ёш ота-она ўз фарзандига Кинго исмини беради, компания эса бола вояга етгунга қадар ҳар йили унга 100 миллион рубль тақдим этади", - дейишди Burger King'да.
"Кинго сўзини "кичик қирол", деб таржима қилиш мумкин. Кинго Собчак ёки Кинго Виторган - эшитилиши ажойиб", - қўшимча қилинди компанияда.
18 ноябрь, жума куни Ксения Собчак Москва вилоятидаги "Лапино" туғруқхонасида ўғил фарзандни дунёга келтирди. Маълумотларга кўра, она ва боланинг аҳволи яхши.











