Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада 11 та давлат ҳарбийлари иштирокида НАТО машғулотлари бошланади
Литвада 20 ноябрда бошланадиган НАТОнинг Iron Sword (Темир қилич) деб номланган катта кўламдаги ҳарбий машғулотларида НАТОга аъзо 11 та давлатдан 4 минг ҳарбий иштирок этади. Литва мудофаа вазирлигида маълум қилинишича, машғулотлар Йонав туманидаги Гайжюнай ва Швенчен туманидаги Пабрада полигонларида бўлиб ўтади.
"Вақт қуролли кучлар олдига аввал бўлмаган кўринишдаги янги чақириқларни қўймоқда. Бу чақириқларга самарали жавоб бериш учун бўлинма ва штабларни тегишли равишда тайёрлаш керак", деб айтди Литва қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, бригада генерали Вальдемарас Рупшис.
Генералнинг айтишича, машғулотларнинг асосий вазифаларидан бири шундай хавфларни қайтаришдан иборат.
Машғулотлар давомида НАТО бўйича иттифоқдошларнинг мудофаа ва ҳужумкор операцияларидаги ўзаро ҳаракатлари, қўшинлар тўпланадиган жойга бўлинмаларни ташлаш, аҳоли пунктлари шароитларида жангавор ҳаракатларни олиб бориш манёврлари машқ қилинади.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
09:37 / 25.05.2026