Спорт | 18:13 / 29.11.2016
3803
2 дақиқада ўқилади

Норвегиялик машҳур спортчи 14 ойга мусобақалардан четлатилиши мумкин

Фото: Reuters

Норвегия антидопинг агентлиги тоғ чанғиси бўйича етти карра жаҳон чемпиони Тереза Йохаугни 14 ойга мусобақалардан четлатишни тавсия қилди, дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.

Норвегия Миллий олимпия қўмитаси томонидан бундай қарор қабул қилинса, четлатиш муддати 2016 йилнинг 18 октябридан ҳисобланади.

Хабар берилишича, Йохауг 16 сентябрь куни Ослода мусобақадан ташқари даврда топширган допинг тестда ижобий натижа топилган. Таҳлил спортчи организмида тақиқланган клостебол препарати борлигини кўрсатган. Б допинг-намунаси ҳам модда борлигини тасдиқлади. Иш Норвегия Антидопинг агентлигининг мустақил комиссиясига берилди. У Йохаугни суриштирув вақтида четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, спортчининг ҳатто машғулотларда иштирок этиши ҳам ман этилди.

Бундан ташқари, Норвегия антидопинг хизмати тоғ чанғичисининг даволовчи шифокори Фредрик Бендиксенга нисбатан ҳам суриштирув ишларини бошлаган. У тақиқланган модда қандай қилиб олимпия чемпиони организмига тушганини тушунтириб бериши лозим бўлади.

Маълумот учун, Йохауг – Ванкувердаги Олимпиада-2010 ғолибаси, 2014 йилги Сочидаги ўйинларда кумуш ва бронза медаллари соҳибаси саналади. 
 

Мавзуга оид