Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур компаниялардан бирининг акциялари рекорд даражага кўтарилди
Samsung Electronics’нинг бозор капитализацияси чоршанба куни 9 миллиард долларга ўсди. Бу ҳолат Жанубий Корея технологик гигантининг акциялари рекорд даражага етганидан дарак беради, деб ёзади Reuters.
Аввалроқ, компания акциядорларга капитални қайтариш ва бизнес тузилмасини қайта кўриб чиқишни ваъда қилди. Бу сармоядорларнинг талаби билан амалга ошмоқда. Американинг Elliott Management хеж-жамғармаси босими остида акциядорларга 2016 ва 2017 йиллардаги эркин пул оқимининг 50 фоизи қайтарилиб, 2016 йилги дивидендлар 36 фоизга оширилади.
Шунингдек, Samsung’нинг маълум қилишича, акцияларни қайта харид қилиш дастури ҳажми ҳам кенгайтирилади. Жорий йилда компания 11,4 трлн вон (9,8 млрд доллар) миқдоридаги акцияларни сотиб олди. Бу рекорд даража саналади. Бундай чоралар Elliott таклифига мос тушмасада, таҳлилчи ва сармоядорларнинг айтишича, Samsung тўғри йўналишдан бормоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
21:00 / 25.02.2026
Samsung’дан мобил суратга олишнинг янги даври
20:35 / 08.02.2026