Москва шимолида болалар боғчаси ёнмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Ёнғин Дубнинский кўчасидаги болалар боғчасининг 2-қаватида юз берган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари етиб келишган, улар ёнғинни ўчиришга киришдилар", деб айтилди хабарда.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.












