Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик сенатор Ўзбекистондаги сайловларда қоида бузилишлари қайд этилмаганини маълум қилди
Россия федерациясидан бўлган сенатор, мамлакат мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловда кузатувчи сифатида иштирок этаётган Мухарбек Дидигов Ўзбекистонда сайловолди кампаниясида ҳеч қандай қоиа бузилишлари маълум бўлмагани ҳақида гапирди.
«Ҳеч қанақа қоида бузилишини кўрмадим. Бошқа кўп кузатувчилар билан ҳам гаплашдим. Улар ҳам шу гапни айтиши мумкин», — деган у.
У кампания давомида Тошкентдан ташқари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлганини айтиб ўтган.
Унинг фикр билдиришича, «Ўзбекистон барқарорлик учун овоз бермоқда».
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.
Мавзуга оид
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
15:20 / 05.02.2026