Жаҳон | 08:07 / 08.12.2016
4946
1 дақиқада ўқилади

Икки ўсмир 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган Теннессидаги ёнғинларда айбланмоқда

Фото: © AP Photo/ Erik Schelzig

АҚШнинг Теннесси штати икки ўсмирни 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳаракатларни амалга оширишда айбламоқда, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги. 

Мана бир неча ҳафтадирки Теннесси, Жоржия ва Шимолий Каролина штатларида ёнғинлар сўнмаяпти. Ёнғиннинг тарқалишига жанубий штатлардаги қурғоқчилик сабаб бўлмоқда.

Ўсмирлар 23 ноябрда Теннесси штатидаги Great Smoky Mountains миллий боғининг бир қисмида ўт қўйишда айбланмоқдалар. Айни вақтда улар ҳибсга олинганлар.

Йирик ёнғин туфайли Теннесси губернатори Билл Хэслем штатда фавқулодда вазият тартибини киритди. Хэслемнинг айтишича, жорий ёнғинлар штат ҳудудида охирги 100 йил ичида юз берган энг йирик ёнғинлардир. 

 

Мавзуга оид