Андижон вилоятининг Асака туманидаги текстил корхонасида ёнғин юз берди.
Маълумот берилишича, 25 октябр куни соат 18:03 да 112 тизими орқали Асака тумани Улуғбек МФЙда жойлашган текстил корхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 19:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида пахта той маҳсулотлари ёниб зарарланган, ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
















