Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига Абдулла Орипов номзодини таклиф қилди.

"Барчанинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда мен Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Абдулла Ниғматович Ориповни бош вазир лавозимига таклиф этаман", деган давлат раҳбари.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қилди.

Депутатлар ва сенаторлар ўртасидаги овоз бериш якунларига кўра, Абдулла Орипов Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 21 декабрда ўтказилган парламент сайлови якунларига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партияси энг кўп − 52та депутатлик ўрнига эга бўлиб, Конституциянинг 98-моддасига биноан бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқини қўлга киритганди. Партия Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган ва у кўп ўтмай президент томонидан лавозимга қайта тасдиқланганди. Шавкат Мирзиёев 4 декабрь кунги Президент сайловида ғалаба қозонди.

12 декабрь куни Ўзбекистон президентига ЎзЛиДеП томонидан бош вазир лавозимига Абдулла Орипов номзоди таклиф этилган эди.

13 декабрь куни Олий Мажлис Шавкат Мирзиёевни бош вазирлик лавозимидан озод этди.

Ўзбекистон Бош вазирлигига номзод Абдулла Орипов таржимаи ҳоли

Абдулла Ниғматович Орипов Ўзбекистон давлат арбоби, Республика Бош вазири ўринбосари, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари билан шуғулланади. 

Аввал хабар қилганимиздек, Абдулла Орипов номзоди Ўзбекистондаги ҳукмрон партия ЎзЛиДеП томонидан Бош вазирлик лавозимига илгари сурилган. Эндиликда, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати унинг номзодини Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўз вазифасига киришганидан сўнг, Бош вазирлик лавозими хусусида берадиган тавсиясига кўра тасдиқлаши керак. 

Абдулла Ниғматович Орипов – 1961 йил 24 майида Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида дунёга келган. Миллати – ўзбек, маълумоти – олий. У 1983 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети (собиқ Тошкент электротехника алоқа институти)ни тамомлаган. 

1983-1992 йилларда Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-тоифали муҳандис сифатида фаолият юритган. 1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигида бош мутахассис, 1993-1995 йилларда «Ўзимпэксалока» ташқи савдо фирмасининг директор ўринбосари вазифасида ишлаган.

1995 йилда Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг қурилиш ва таъминот бўлими раҳбари бўлган. 1995-1996 йилларда «ТашАфиналАЛ» ҚКнинг бош директори лавозимида фаолият юритган. Шу йиллар мобайнида, Ўзбекистон Алоқа вазирлиги хусусийлаштириш ва рақобатни кучайтириш бўлимини ҳам бошқарган.