14 декабрь куни Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси ўтказилади.
Аввал хабар берилганидек, Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида қасамёд қилади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазирлик учун таклиф қилган Абдулла Орипов номзоди шу мажлисда лавозимга тасдиқланиши кутилмоқда.

















