Жаҳон | 07:51 / 21.12.2016
8726
1 дақиқада ўқилади

Конгода хавфсизлик кучлари намойишчиларни отиб ташлади

Фото: Reuters

Конго Демократик Республикаси хавфсизлик кучлари мамлакат пойтахти Киншаса ва бошқа шаҳарларда президент Жозеф Кабиланинг истеъфога кетишини талаб қилиб кўчаларга чиққан намойишчилардан камида 26 нафарини отиб ташладилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, норозиликлар 20 декабрда Кабила президентлик сайловларини ўтказмай туриб, ҳокимият тепасида қолгандан кейин бошланган.  

Шунингдек, ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинган. 

Аввалроқ полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб кишилар жароҳат олгани маълум қилинганди. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид