Францияда бир ҳафтадан буён мактаб ўқувчилари оммавий норозилик намойишлари уюштирмоқда. Намойишлар Париж ташқарисидаги Ил-де-Франсда бошланганди, аммо тезда бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Лицейлар (Франция таълим тизимида катта синф ўқувчилари ўқийдиган мактаблар) ўқувчилари синфхоналар тўлиб тошгани, ўқитувчилар етишмаётгани, ўқув бинолари ёмон ҳолатдалиги ва дарс жадвали жуда тиғиз тузилганидан эътироз билдиришмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 29 сентябрга келиб бутун Франция бўйлаб 400 дан ортиқ намойишчилар қўлга олинган, уларнинг аксари вояга етмаган ўсмирлардир. Таълим вазирлиги норозилик акциялари мамлакатдаги 3700 га яқин мактабдан бир неча юзтасини қамраб олганини маълум қилган. Айрим йирик шаҳарларда норозилик акциялари мактаб ўқувчиларининг полициячилар билан тўқнашувларига айланган. Айрим ҳолатларда намойишчилар ёнувчи аралашма солинган шишалардан фойдаланган ва полициячиларни тошбўрон қилган. Бунга жавобан полициячилар кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган. «Медуза» Франциянинг турли шаҳарларидаги мактаб ўқувчиларининг намойишлари вақтида олинган фотосуратларни эълон қилди.

photo_2026-10-01_14-24-42
Sameer AL-DOUMY / AFP / Scanpix / LETA
Мактаб ўқувчиларининг (шунингдек, давлат хизматчилари, ўт ўчирувчилар ва бошқа касб эгаларининг) норозилик акциялари Франциянинг 2027 йилги бюджет лойиҳасини муҳокама қилиш арафасида бўлиб ўтмоқда. Бюджет параметрлари, жумладан, таълим харажатлари Францияда баҳсларга сабаб бўлди. Лиллдаги намойиш вақтида олинган фотодаги плакатда шундай ёзилган: «Биз сизга дарс бериб қўйиш учун ўз дарсларимизга бормадик»; «Биз қарзга ботишни эмас, таълим олишни хоҳлаймиз».
photo_2026-10-01_14-26-06
Sameer AL-DOUMY / AFP / Scanpix / LETA
Лиллда норозилик акциясини тарқатиш учун полициячилар кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади, Сен-Денида намойишчилар резинка калтаклар билан ҳайдаб юборилди. Фотода Лиллдаги вазият, 2026 йил 29 сентябр
photo_2026-10-01_14-26-34
Abdul Saboor / REUTERS / Scanpix / LETA
Намойишчилар Париж чеккасидаги Сен-Денида жойлашган Пол Элюар лицейига кириш жойини тўсиб олишган. Улар олиб келган плакатлардан бирида шундай дейилади: «Соат 8:00 дан 18:00 гача. Дарс уйқудан кўпроқ». 2026 йил 30 сентябр
photo_2026-10-01_14-26-43