Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой киберхавфсизлик стратегиясини тақдим этди
Фото: Fotolia
Хитой ҳукумати интернетда хавфсизликни таъминлаш стратегиясини тақдим этди. Бу ҳақида сешанба куни Синьхуа агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, стратегия ХХР киберкенглик масалалари бошқармаси томонидан чоп этилган. Ҳужжатга кўра, Хитой ҳукумати хавфсиз, очиқ, қонуний ҳамда тинч киберкўламга эришади.
Бундан ташқари, ХХР ҳукумати кибермайдонда мамлакат миллий хавфсизлиги ва суверенитетини қатъий ҳимоя қилади - мамлакатнинг асосий ахборот инфратузилмасини ҳимоя қилади, интернетдаги кибертерроризм ва жиноят кўринишлари билан курашади. Манбага кўра, кибермайдонни бошқариш механизми яхшиланади, Хитой бу соҳада бошқа давлатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиради.
Сўнгги йиллар давомида ХХРда миллий интернет компаниялар ва ОАВнинг интернетда тарқатилаётган ахборот сифатини диққат билан кузатишни кўзда тутувчи бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Мавзуга оид
18:54 / 10.04.2026
SIM-карта ва банк картаси эгаси бир шахс бўлади: янги тизим қандай ишлайди?
20:34 / 08.04.2026
22 апрелдан янги мижоз телефон рақами ва банк картаси ўз номида бўлсагина иловадан фойдалана олади
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
12:30 / 17.02.2026