Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марҳамат туманида 57 минг дона пиротехника воситаси савдоси олди олинди
Иллюстратив сурат
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Марҳамат тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Марҳамат тумани Шукурмерган қишлоқ фуқаролари йиғини, Шўрқақир маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Зафарбек Хамраев Марҳамат шаҳар Наврўз кўчасида ноқонуний равишда пиротехника воситаларини сотаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузардан умумий қиймати 5 миллион 760 минг сўмлик, жами 960 қути (57600 дона) “Новый век” номли “пақилдоқ”лар далилий ашё сифатида олинди.
Айни кунларда юртимизда Янги йил байрамининг осойишта ва мазмунли ўтиши учун кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Андижон вилоят давлат солиқ идоралари ходимлари ҳам пиротехника воситалари савдосига йўл қўймаслик мақсадида зарур чора-тадбирларни кўрилаётир.
Мамлакатимизда пиротехника воситаларини олиб кириш йўлига мустаҳкам қонуний тўсиқ қўйилган. Амалга оширилаётган бундай қатъий чора-тадбирлар халқимизнинг саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу жараёнга муносиб ҳисса қўшиш эса барчамизнинг бурчимиздир.
Шоҳруҳбек ЭГАМНАЗАРОВ,
Андижон вилоят ДСБ
Ахборот хизмати бош мутахассиси
Мавзуга оид
08:01 / 12.03.2026
Тошкент ва Андижонда йирик миқдордаги тақиқланган моддалар ушланди
17:59 / 11.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 155 мингдан ортиқ жиноят қайд этилди
17:32 / 03.03.2026
Андижонда таълим мансабдорлари қимор ўйнаётганда ушланган
12:53 / 24.02.2026