Дональд Трампнинг қизи Вашингтонда Обама билан қўшни бўлиб яшайди
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Вашингтонда яшаш учун янги уй топишди. Бу ҳақда The Washingtonian журнали хабар бермоқда.
Washington Fine Properties кўчмас мулк агентлигининг нашрга хабар беришича, уч фарзанди бўлган оилавий жуфтлик барча керакли ҳужжатларни имзолаб бўлган. Иванка Трамп ва Жаред Кушнер нуфузли Калорама туманида истиқомат қилишади. Бу ер эса АҚШ маъмуриятининг амалдаги раҳбари Барак Обама лавозимидан кетгандан сўнг яшашга қарор қилган жойга жуда ҳам яқиндир.
Иванка Трамп ва Жаред Кушнер уч қаватли муҳташам уйга кўчиб ўтишади – унда олтита ётоқхона бор. Уйнинг сотувдаги қиймати 5,5 миллион долларни ташкил қилди.
Маълумотларга кўра, 35 ёшли Кушнер қайнотасининг сайловлардаги ғалабасига катта ҳисса қўшган. У республикачи Дональд Трампнинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 14.09.2024
Вашингтон ва Лондон Украинанинг Россияга зарба бериши бўйича қарорни кейинга қолдирди
13:23 / 05.06.2024
Остонадан Вашингтонгача – турли давлатлар пойтахтини нега ўзгартирган?
14:35 / 30.03.2024
Вашингтонда Оролбўйига ёрдам кўрсатишга қаратилган хайрия қабули ўтказилди
10:27 / 04.03.2024