Жаҳон | 11:28 / 04.01.2017
6123
1 дақиқада ўқилади

Индонезия ҳарбийлари Австралия билан ҳамкорликни тўхтатди

Индонезия Австралия билан Мудофаа соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувни тўхтатди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Индонезия армияси матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Вурантога асосланиб хабар тарқатган.

"Барча турдаги ҳамкорлик тўхтатилди. Муҳокама қилиниши керак бўлган техник сабаблар бор",- деган у. Генералнинг сўзларига кўра, қарор декабрь ойида қабул қилинганди.

АВС хабарига кўра, бунга Австралиядаги ҳарбий базада индонезиялик махсус ҳарбийларни тайёрлаш вақтида индонезиялик инструктор австралияликлар томонидан ҳақоратлангани сабаб бўлган.

Пертдаги базада Панча Сила — «адолат ва гуллаб-яшнаш» жамиятини барпо этишнинг Индонезия моделининг бешта тамойилига нисбатан ҳақоратли мазмунга эга материалларни кўришган.

Австралия томони бу борада ҳозирча изоҳ бермади.

Мавзуга оид