Ўтган 2016 йилда жаҳон спорти Рио Олимпиадаси, футбол бўйича Европа чемпионати, «Тур де Франс» ва бошқа қатор ёрқин мусобақаларга бой бўлди. Уларни кузатган моҳир фотосуратчилар ушбу мусобақаларнинг энг ёрқин лаҳзаларини камераларига муҳрлашга муваффақ бўлишди. Қуйида шундай суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими.

Буюк Британиялик Крис Фрум «Тур де Франс» мусобақасида ғалаба сари ҳаракатланмоқда.

Америкалик сузувчи Жордан Виллимовский Рио Олимпиадаси ўйинларида.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал ҳакам олдида йиқилиб тушди.

Венесуэлалик Энжи Сабрина Гонсалес Рио-де-Жанейро Олимпия ўйини финалида.

«Формула-1» бўйича Force India жамоасининг аъзоси Нико Хюлькенберг Сингапур Гран-присида ҳалокатга учради, яхшиямки, жиддий жароҳат олмади.

Артур Ахматхузин Рио Олимпиадасида америкалик Майлс Майнхардтга ҳужум қилмоқда.

Жо Ҳарт Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида Пепенинг зарбасини қайтармоқда. Афсуски, «Манчестер Сити» дарвозабонининг жасорати финалга чиқишга ёрдам бера олмади.
































