Жаҳон | 08:10 / 05.01.2017
6199
1 дақиқада ўқилади

Угандада сигир иштирокидаги автоҳалокатда 14 киши ҳалок бўлди

Фото: Getty Images

Угандада маршрутка ҳайдовчиси сигир билан тўқнашувдан қочишга уриниб, бошқа машиналарга урилиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Воқеа катта тезликда келаётган автобус таксиси йўлни кесиб ўтаётган сигир билан тўқнашувдан қочишга уриниши вақтида бошқа автобус ва юк машинасига урилиши оқибатида юз берди", деб маълум қилди полиция вакили. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 8 киши воқеа жойида, қолган 6 киши эса шифохонада ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна 9 киши жароҳат олган. Машиналардан бирининг зарбасидан сигир ҳам нобуд бўлган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид