2007 йилда миллиардер Чарльз Мангер Жанубий Калифорния университети битирувчилари олдида чиқиш қилди. «Ҳар бирингизни нима сабабдан спикер жуда қари деган савол қийнаши мумкин, — деди у. — Жавоб равшан: «Спикер ҳали вафот этмаган». Мангер ҳозир ҳам тирик. Унинг бўлажак юристлар олдида берган маслаҳатлари узоқ ва бахтли умр кечиришни истаганлар учун қўл келиши аниқ.

Чарльз Мангер - америкалик адвокат, таниқли иқтисодчи, профессионал сармоядор ҳамда Уоррен Баффетнинг ишдаги ҳамкори.

Чарльз Мангер

1. Ишонч, омад ва шуҳратни қозониш керак 

Жуда осон қоида. Олтин қоида дейиш ҳам мумкин. Сиз дунёдан истаган нарсангизни олишингиз мумкин, агарда уни ўрнига ўзингизни қўя олсангиз. Кўп ҳисобда, шу тамойилга асосланиб яшайдиган инсонлар бойлик ва шуҳратга эга бўлишади. Инсонлар ишончини қозона туриб, уларнинг ҳурматини ҳам қўлга киритишади. 

Ўзгаларнинг ишончини оқлай билиш, жуда ҳам ёқимли.

2. Тўғри инсонлардан ҳавас қилишни ўрганинг

Иккинчи ғояга мен анча аввалроқ яқинлашганман: бошқаларга бўлган ҳавассиз севги бўла олмайди. Бу инсон тирик бўлиши шарт эмас. Муҳими — у сизни илҳомлантира олиши.  Бутун ҳаётим давомида мен ана шу ғоя билан яшадим ва у мен учун жуда, жуда фойдали бўлган. 

3. Билимлар эгаллаш — билимларни тажрибада қўллаш каби маънавий бурч

Бу тамойилдан муҳим бир оқибат юзага келади. У эса ўз ҳаётингизни янги билимларни чинакам излашга қаратишингизни англатади. Янги билимларни эгалламай туриб, ўз мажбуриятларини яхши бажара оладиган инсонга айлана олмайсиз. Ўзингизда бор бўлган билим ва кўникмалар билан узоққа бора олмайсиз.  

Олға интилишга ҳаракат қилсангиз, сиз университетни битиргач ҳам ўқишда давом этишингиз лозим...  

Агар цивилизация фақат янги ихтиролар яратиш билан ривожлана олса, сиз ҳам фақат янги билимлар эгаллаш билан ривожлана оласиз. 

4. Барча нарсани оз-оздан бўлса ҳам тушунишни ўрганинг

Мен сездимки, бошланғич ғоялар - бу исталган соҳадаги 95 фоизли муҳим ахборотдир.