Россиялик ММА жангчиси рақибига саломлашиш вақтида зарба бериб, нокаут қилди
Россиялик аралаш жанглар санъати (MMA) вакили Ибрагим Халилов ўзбекистонлик Бахтиёр Баратовни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган WBK 22 турнири доирасидаги жангнинг 3-сониясидаёқ нокаутга учратди.
Бу ҳол жанг стартидаги қўл уриштириш лаҳзасидаёқ амалга ошган. Жангчилар бир-бири билан қўлқоп уриштирган ва шу оннинг ўзидаёқ Ибрагим Халилов кутилмаган зарба йўллаган. Ўзбекистонлик жангчи оғир нокаут қабул қилиб олгач, рингда шифокорлар пайдо бўлган.
Маълум бўлишича, россиялик спортчи MMA қоидаларига зид ҳаракат қилмаган. Унинг кутилмаган зарбаси қоидалар асосида берилган. Шу боисдан ҳам Ибрагим Халиловга ғалаба ёзилган. Ўзбекистонлик спортчи вакиллари томонидан билдирилган эътироз эса қабул қилинмаган.
Кейинроқ Баратов аслида Тожикистон фуқароси. У 2013 йилда ММА бўйича Тожикистон чемпиони бўлган ва ҳозирда Тожикистон ММА терма жамоаси аъзоси экани маълум бўлди.