Мессининг нега «Барселона» билан шартномани узайтирмаётгани сабаблари айтилди
«Барселона» бош директори Оскар Грау жамоа ҳужумчиси Лионел Мессининг шартнома бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу фикрни бир жойга жамлаб, каллани ишлатган ҳолда ҳал қилиниши лозим бўлган жиддий масала.
Клуб ўзи ишлаб топган пулнинг 70%идан ортиғини маош сифатида тўлай олмайди. Шундай экан биз, иложсиз нарсани амалга оширишимиз керак бўлади.
Битта йўли – фойда миқдорини ошириш. Бу бизнинг стратегик режаларимизга киритилган. Биз дунёнинг энг яхши футболчисини ўзимизда сақлаб қолишни истаймиз, аммо шу билан бирга ўз имкониятларимизни ҳам тўғри чамалаб олишимиз зарур.
«Барселона» футбол тарихидаги энг кучли футболчини сақлаб қолишни истайди. Мен мухлисларни тинчлантиришни истайман, аммо соғлом фикрга келиш учун вақт керак», – деган Грау.
Мессининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида поёнига етади.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024