Жамият | 16:20 / 15.01.2017
12976
3 дақиқада ўқилади

Тўрт боланинг онаси YouTube'даги тавсиялар бўйича уй қурди

Фарзандларини ёлғиз вояга етказаётган Кара Брукинс YouTube каналидаги сабоқлар бўйича уй қурди, бунда унга фарзандлари ёрдам беришди. Аёл болалар хавфсизлиги ҳамда кўчмас мулк нархининг юқорилаб бораётгани учун ҳам шундай қилишга қарор қилди. Buzzfeed шу ҳақида ҳикоя қилди. 

Каранинг ёшлиги қийинчиликда кечди, мураккаб муносабатлардан чарчаган аёл 2008 йилда чорасиз аҳволда қолди: у бундан кейин эрининг хўрликларига чидаб яшай олмасди, боз устига руҳий носоғлом бўлган собиқ турмуш ўртоғи ҳам уни таъқиб қиларди, бироқ Кара эри билан ажрашиб ҳам кетолмас эди - зеро ўшанда унинг оиласи сиғадиган катта уй харид қилишга пули етмасди.

"Хўрликларга тўла икки турмушдан кейин мен ва фарзандларимга бошқа бир муҳит зарур эди. Мен уларнинг олдида уялардим ва фарзандларимнинг ўзига бўлган ишончи йўқлигидан хавотирда эдим", - дейди Кара Брукинс

Зўравонликлардан қочиш ва хавфсизликда яшаш мақсадида Кара ва унинг фарзандлари мустақил равишда уй қуришга қарор қилишди.

 

Барчаси 2007 йилда бошланди. Аёл фарзандлари билан дам олиб қайтаётганида тўфон вайрон қилган уйга кўзи тушди. У ўз уйини қуриш учун қурилиш материалларига 150 минг доллар кредит олди. Ўша пайтлар Каранинг фарзандлари 17, 15, 11 ва 2 ёшда бўлишган.

"Бу уларнинг ўз ҳаётларини яхшилаш томон биринчи уринишлари эди. Биз жуда соддамиз, бироқ баъзан жаҳолат инсонни дадиллаштиради", - дейди Кара. 

Оила аъзоларининг қурилиш борасида ҳеч қандай кўникмалари бўлмаган, шунинг учун улар уй қуришни  YouTube'даги сабоқлардан ўрганишган.

Каранинг сўзларига кўра, уй қурилиши вақтида оила аъзолари янада жипслашган. Натижада улар 5 хонали ҳақиқий қуришнинг уддасидан чиқишган, болалар эса энди "ҳеч нарсадан қўрқишмайди".

Ҳозир Кара Нью-Йоркда яшайди ва катта компьютер таҳлилчиси ва ёзувчи бўлиб ишлайди.

 

Мавзуга оид