Имарат Development қурилиш компанияси амбассадори, актриса Шаҳзода Муҳамедова ўз турмуш ўртоғи – компания раҳбари Марат Ҳамдамовнинг ҳибсга олиниши ортидан видеомурожаат эълон қилди.

“Ва ниҳоят асл ҳақиқатларни очиш вақти келди. Жасур Азизов ўзининг бухгалтери Ҳилола билан биргаликда, жамоаси билан фитна қилган ҳолда, мен ва турмуш ўртоғимнинг юзидан фойдаланди. Марат Хайруллаевич инвестор бўлиш билан бирга, сотув офисини ва қурилиш объектларини бошқарган. Жасур Азизов эса фақат чет эллардан олган уйлари: Германияда, Лондонда, Дубайда, Туркиядаги кўчмас мулклари билан овора бўлиб, фақат шаҳарма-шаҳар юрди», — дейди у.

Instagram’да 6,6 миллион обуначига эга Шаҳзода Муҳаммедова Imarat Development лойиҳаларини фаол реклама қилиб келган, айрим лойиҳаларнинг раҳбари ва муаллифи ўзи эканини ҳам айтган. Компания рекламаларида жуда кўп лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланса-да, улардан бирортаси шу кунга қадар эгаларига топширилгани ҳақида маълумот йўқ. Марат Ҳамдамовнинг ўзи ҳам мижозларга топширган уйлари ҳақида бирор аниқ гап айтмаган.

Харидорларнинг кўплаб шикоятларидан сўнг ўтган ҳафта Imarat Development раҳбарияти устидан жиноят иши қўзғатилиб, Марат Ҳамдамов ва Жасур Азизов ҳибсга олинган эди.

Шаҳзода Муҳаммедова шундан кейин эълон қилган видеомурожаатида ўзини ҳам жабрланувчи деб ҳисоблашини билдириб, халқдан узр сўради. Шу билан бирга, компаниядаги муаммоларнинг асосий сабабчиси сифатида Жасур Азизовни кўрсатди.

Азизовга нисбатан ўтган ҳафтада Марат Ҳамдамов ҳам қатор айбловларни илгари сурган эди.

“Ўша телефон суҳбатида у ўзининг ҳаракатлари натижасида компанияга етказилган, менинг ҳисоб-китобларимга кўра бир неча миллион долларлик зарарни банк кредити олиш орқали қопламоқчи эканини билдирди. Мен эса бунга қатъиян қаршилик қилдим. Шундан кейин менинг розилигимсиз компания номи Imarat Development’дан Imtiyaz’га ўзгартирилди.Бу билан ҳам чекланмасдан, у ўз атрофига бир гуруҳ шахсларни тўплаб, улар орқали менга босим ўтказишни бошлади. Менга ўлим ва обрўсизлантириш билан таҳдидлар қилди. Бир неча бор ўз офисимга киришимга тўсқинлик қилинди. Энг ачинарлиси, офисга келган мижозларимизга мени фирибгар сифатида кўрсатишга, шаъним ва обрўйимга путур етказишга қаратилган маълумотлар тарқатилмоқда”, —