Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокимлигида йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Кеча Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2017 йил учун иш режасини тасдиқлаш, вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг “2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи, вилоят прокурори М. Эгамбердиевнинг “2016 йилда Андижон вилоятида қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғриси”даги маърузалари тингланди ва муҳокамага қўйилди.
Вилоят ҳокими ўзининг ҳисобот маърузасида йўл қўйилган камчиликларни танқидий ва кескин руҳда таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш йўллари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан батафсил тўхталиб ўтди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.






Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026