Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google’га эгалик қилувчи холдинг 2016 йилда қанча соф фойда олгани маълум бўлди
Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet’нинг 2016 йил якунларига кўра соф фойдаси 19 фоизга ортиб – 19,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Даромад эса 20,4 фоизга кўпайиб, 90,3 миллиард долларга тенг бўлди.
IV чоракда Alphabet’нинг соф фойдаси 8,3 фоизга ўсиб, 5,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, даромад ҳажми – 22 фоизга кўпайди, 26 миллиард доллар.
Alphabet молия директори Рут Поратнинг маълум қилишича, IV чоракдаги ўсиш кутилмаганда рўй берган.
«Бу ўсиш даромаднинг йиллик нисбатида 22 фоиздан валюта курсларининг доимий кўрсаткичи фонида 24 фоизга ортди. Бу мобил қидирув ва YouTube ёрдамида юз берди».
Компанияда 2016 йилнинг IV чораги якунларига кўра 72 минг 53 нафар ишчи меҳнат қилган. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 61 минг 814 инсонни ташкил этганди – ўсиш 16,5 фоизга тенг бўлди.
Ҳисобот эълон қилингач, Alphabet акциялари савдолар ёпилганидан сўнг деярли 2 фоизга пастлади.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026