Қайд этилишича, бу 2025 йилга нисбатан 84% га ўсиш ҳисобланади.

Электрон хизматлар кўрсатувчи ТОП-10 та хорижий компаниялар рўйхатида Apple ва Google етакчи бўлиб турибди. Улар мос равишда 33,6 млрд ва 33,3 млрд сўм солиқ тўлаган.

Учинчи ўринни Meta компанияси эгаллади - 28,9 млрд сўм.

Рўйхатдан шунингдек қуйидаги компаниялар ўрин олган:

Valve Corp. - 15,8 млрд сўм;

Anthropic - 6,3 млрд сўм;

OpenAI - 5,6 млрд сўм;

Midasbuy - 2,9 млрд сўм;

Вooking.соm - 2,6 млрд сўм;

TikTok - 1,6 млрд сўм;

Anysphere - 1,5 млрд сўм.

Маълумот берилишича, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.