Таъсирли видео: Дельфин ғаввос-овчилардан ўз боласини қутқаришга ҳаракат қилмоқда
Ушбу таъсирли видео тармоқда 21 январь куни пайдо бўлди ва бир неча кун давомида миллион маротаба томоша қилинди.
Ҳодиса Япониянинг Тайдзи қишлоғида 1969 йилдан бери ҳар йили ташкиллаштириб келинадиган дельфинларга оммавий ов вақтида рўй берди.
Видеоёзувда она жонивор кичик дельфинни овчилардан ҳимоя қилишга бор кучи билан ҳаракат қилгани, бироқ улар барибир уни ўзлари билан олиб, қайиқда сузиб кетишгани тасвирланган.
Тасвирда шунингдек аёл товушини ҳам эшитиш мумкин. У “Худойим, онаси унинг ортидан келишга ҳаракат қилмоқда!” деган.
Маълумки, тутиб олинган жониворлар кейинчалик Япония океанаруим ва денгиз боғларида сақлаш учун сотиб юборилади.
- Агарда сиз ҳақиқатдан ҳам дельфинларни яхши кўрсангиз, денгиз боғлари ва океанариумларга кириш учун чиптага пул тўламас эдингиз. Бу шунчалик қизиқми? Дельфинлар тутқунликда яшай олмайди, улар океанда эркин сузиб юриш учун туғилган, - деб ёзган ҳайвонот дунёси ҳимоячиси Лиз Картер ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида.
Мавзуга оид
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
15:00 / 23.12.2024
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
18:22 / 22.12.2024