Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонда ўз маҳсулотларини намойиш этади
2017 йилнинг мартида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг биринчи кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ушбу кўргазма билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюрди.
Тожикистон савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид Ўзбекистон делегацияси билан музокаралар чоғида кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ишчи доиралари бизнес-форуми ўтказишни таклиф қилди. Бу талабни ўрганиш ва қўшни мамлакат маҳсулоти билан танишиш ҳамда тожик бозорини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.
Бизнес форум давомида ўзаро манфаатли келишувларга эришилади. Улар тожик-ўзбек муносабатларини янги даражага олиб чиқишга, ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотнинг кенгайиши ва икки мамлакат савдо-иқтисодий кўрсаткичлари ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф давомида кўргазма ўтказиладиган жойни танлаш мақсадида бир неча объектларга борган.