New Indian Express: Афғон ҳукумати "Толибон" билан очиқ мулоқотга тайёр
"Афғон ҳукумати "Толибон" билан мулоқотга очиқ" («Afghanistan government open to talks with Taliban: Envoy». «New Indian Express», 30.01.17) мақоласида Афғон ислом республикаси (АИР) ва Покистон ислом республикаси (ПИС) элчиси баёнотига эътибор қаратилган. Унда Кобулнинг толиблар билан тинчлик музокараларини ўтказиш учун очиқ эканлигига ишора қилинган.
Таъкидланишича, АИР ҳукумати Қатардаги ТҲ идораси билан бевосита алоқада, бироқ қуролланган мухолифат томонидан бунга жавобан ҳаракатлар йўқ. Шунга қарамай, расмий Кобул ҳар қандай вақтда ҳам музокараларга тайёр эканини маълум қилди.
Бироқ ТҲ аввалгидек БМТнинг сакцион рўйхатидан "Толибонлар" етакчиларини олиб ташлашни талаб қилмоқда. Хорижий қўшинларни олиб чиқиш масаласи бўйича таъкидланишича, АИРдаги уруш мамлакатда хориж қўшинларининг қолишига шароит яратади. Бундан ташқари, Кобул томонидан толибларни ташқаридан қўллаб-қувватлашни тўхтатиш зарурати билдирилган, зеро бу жараённинг тезлашувига тўсқинлик қилади.
Афғон ҳукуматида музокараларнинг тез орада бошланишига умид қилишмоқда. Бундан ташқари, ҳар қандай жанговор хатти-ҳаракатларни тўхтатиш лозим, чунки зўравонлик бундан кейинги мулоқот имконини камайтиради. АИРдаги вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи омил - Афғонистоннинг бир қатор провинцияларида ИШИД террорчи ташкилотининг мавжудлиги. ИШИД маҳаллий аҳоли орасида у қадар машҳур бўлмаса-да, ўз позицияларини мустаҳкамлаб келмоқда.
Мавзуга оид
19:04 / 26.11.2024
Покистонда минглаб намойишчилар собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилмоқда
13:27 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги парвозлар географияси кенгайтирилади
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
20:17 / 13.11.2024