Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: ИШИД билан Ҳалабдаги жанглар туфайли 30 минг киши ўз уйини тарк этган
ИШИДга қарши операция олиб борилаётган Суриянинг Ҳалаб вилоятидан 30 мингга яқин киши қочган, деб маълум қилди 3 февралда БМТ бош котибининг расмий вакили Стеффан Дюжаррик.
"Биз ИШИДга қарши операция олиб борилаётган Ал-Боб шаҳри ва Ҳалаб вилояти атрофидаги тинч аҳолининг аҳволидан хавотирдамиз. Баҳолашларга кўра, декабрдан бери Ал-Боб атрофидан 30 минг фуқаро қочган ва Ҳалаб вилоятининг бошқа вилоятларига йўл олган", деб айтган Дюжаррик.
Бироқ Ал-Бобда ИШИД назоратида 10 минггача тинч аҳоли қолмоқда. Таъкидланишича, террорчилар шаҳарни 3 йилдан бери ушлаб туришибди.
Дюжаррикнинг айтишича, кўрсатилган туманларда БМТ ва гуманитар агентликлар кўчиб ўтганларни қабул қилиш ва уларга ёрдам бериш марказларини ташкиллаштиришади.
Аввалроқ Сурия армияси Ҳалабнинг шимолида ИШИД жангариларига қарши операция ўтказилаётгани ва 32 қишлоқ озод қилинганини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026