Роман Абрамович «Челси» футболчисини «Зенит»га совға қилган
Рус шарҳловчиси Геннадий Орлов сербиялик ҳимоячи Бранислав Ивановичнинг «Челси»дан «Зенит»га ўтгани борасида фикр билдириб ўтди.
«Иванович ажойиб спорт формасида. Биз уни «Челси» сафида қандай ўйнаганини кўрганмиз. Унинг ёшига келадиган бўлсак, 32 ёш ҳимоячи учун кўп нарсани англатмайди. У жуда тажрибали футболчи. Русча гапиради, серб, рус менталитетига яқин бўлган футболчи. «Локомотив»да ўйнагани уни тезда Россия чемпионатига мослашиб кетиши учун ёрдам беради.
Футболчининг трансфери клуб учун деярли текинга тушганини эшитиш жуда ёқимли. Албатта текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди, аммо у расман эркин агент мақомида жамоага келиб қўшилди. Уни Абрамович қўйиб юборди. Буни Абрамовичнинг «Зенит»га қилган совғаси дейиш мумкин.
У ўнг қанотда ҳам, марказда ҳам яхши ўйнай оладиган футболчи. Айнан шу типдаги футболчи питерликларга керак эди. «Зенит»га ҳимояни назорат қилиб турадиган Гарай каби футболчи керак эди. Энди бу ишни Иванович бажаради. Ивановичда ажойиб зарба ва тўп узатиш қобилияти борлигиниям унутмаслик керак», — деган Орлов «Эхо Москвы в Петербурге» радиосига берган интервьюсида.
«Зенит» Бранислав Ивановичнинг трансферини эълон қилди
Мавзуга оид
20:50 / 14.12.2024
Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади
12:05 / 21.12.2023
Европа суди Абрамовичнинг ЕИ санкциялари бўйича даъвосини рад этди
08:21 / 08.12.2023
Литва Абрамовичнинг фарзандларига фуқаролик берилгани ҳолатини текширмоқда
20:36 / 04.07.2023