Жаҳон | 21:50 / 07.02.2017
29283
2 дақиқада ўқилади

Дайжест: Тошкентдаги ресторанда чиққан ёнғин, ўзбекистонлик ҳарбийларни тайёрлайдиган Қизил Хоч, тактикаси ўзгарган ИШИД

7 февраль якунида Kun.uz сайти куннинг энг асосий хабарларини яна бир бор эслатиб ўтади.

Ўзбекистон

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий акциядорлик компанияси 2017 йилнинг апрель ойида Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига рейсни қайта йўлга қўяди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева The Best Award мукофоти билан тақдирланди.

Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида жойлашган Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторанида ёнғин чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин ўчирилган 

Айнан шу куни Самарқанддаги Сиёб бозорида 2 автомобиль ёниб кетди

Жаҳон

БМТ бош котиби ИШИД ҳаракатлар тактикасини ўзгартирганидан огоҳлантирди

Сурия бўйича навбатдаги учрашув қачон ўтказилиши маълум қилинди

Оқ уй маъмурияти, ОАВда етарлича ёритилмаган ёки умуман хабар қилинмаган қўпорувчиликлар рўйхатини эълон қилди

Япония бош вазири Россия билан муаммоларга «нуқта қўйиш» истагини билдирди.

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги олий суд биноси яқинида юз берган кучли портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.

Эрон Ислом Республикаси диний раҳнамоси, Эрон қуролли кучлари бош қўмондони оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат АҚШ томонидан таҳдидларга 1979 йилги инқилобга 38 йил тўладиган 10 февраль куни жавоб берилишини айтиб ўтди.

Трамп Путин ҳақида ёзди

Канадалик судья олти нафар фарзандининг танасини шкафда сақлаган аёлга айблов қўйди.

Технология

Атиги 10 дақиқада заряд олувчи аккумулятор ишлаб чиқилди

Samsung компанияси иккига букланувчи смартфонга янги патент олди.

Citroen компанияси C-Aircross ихчам кроссоверини тақдим этди.

Мавзуга оид