Спорт | 15:54 / 07.02.2017
4632
1 дақиқада ўқилади
Эфиопиялик енгил атлетикачи мельдоний қабул қилгани учун 5 йилга қамалиши мумкин
Эфиопиялик енгил атлетикачи Гирмай Бирахун допинг қабул қилгани учун жазо тариқасида уч йилдан беш йилгача қамалиши мумкин.
Бирахун ўтган йилнинг ноябрида мельдоний моддасига ижобий допинг намунаси топишган бўлиб, модда 2016 йилнинг 1 январь кунидан тақиқланган воситалар рўйхатига кирганди. Эфиопия қонунларига кўра, спортчи 3-5 йилга қамалиши мумкин.
«Мен спортчи учун ташвишдаман ва у қамалиши мумкинлигидан жуда ҳам хафаман. Уч йил камида. У қамоққа тушиши мумкин бўлган биринчи эфиопиялик атлет бўлади ҳамда ҳалигача тинмай йиғламоқда», - дея Эфиопия енгил атлетика федерацияси раҳбари Хайле Гебреселассиенинг сўзларидан иқтибос келтиради The Independent нашри.
Мавзуга оид
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
20:22 / 24.08.2022
Эфиопияда мамлакат чегарасини бузиб кирган самолёт уриб туширилди
18:46 / 14.01.2022
Эфиопия ЖССТни Гебрейесусга нисбатан суриштирув ўтказишга чақирди
21:09 / 17.12.2021