Жамият | 14:34 / 11.02.2017
8353
1 дақиқада ўқилади

Тайванда ер силкиниши юз берди, 50 мингга яқин уй чироқсиз қолган

Тайвань жанубида юз берган ер силкиниши оқибатида камида тўрт нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

5,6 магнитудали зилзила Тайнань шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда кузатилган. Хабар қилинишича, 50 мингга яқин уй-жой чироқсиз қолди.

Аввалроқ Филиппинда юз берган кучли ер силкиниши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани, 120 нафарга яқин инсон жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид