АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, Панамада 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

Ер силкинишлари жума куни Гринвич вақти билан соат 17:56 да (Тошкент вақти билан 22:56) қайд этилган. Зилзила эпицентри Питалоса-Арриба аҳоли пунктидан 10 км жануби-ғарбда, ўчоғи эса 33 км чуқурликда жойлашган.

Ушбу хабар тайёрланаётган пайтда жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Тинч океани цунами ҳақида огоҳлантириш маркази (PTWC) Панама, Колумбия, Коста-Рика, Эквадор ҳамда Марказий Америка ва Тинч океани ҳавзасидаги бошқа мамлакатлар соҳилларида хавфли цунами тўлқинлари пайдо бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирди.