Сейсмологик маълумотларга кўра, Афғонистонда 25 октябр куни соат 22:44:24да зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 577 км жанубий-шарқда, Бадахшонда, 149 км чуқурликда жойлашган бўлиб, магнитудаси 5,4га тенг бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2 балл,
Фарғона вилоятида 2 балл,
Қашқадарё вилоятида 2 балл.
Хабарда жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

















