Жаҳон | 09:24 / 19.02.2017
9366
1 дақиқада ўқилади

Трамп НАТО аъзоларидан бадалларни тўлаб қўйишни талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО тарафдори бўлиб қолишини айтди ва шу билан биргаликда альянснинг кўплаб аъзолари "ҳисоб бўйича тўламаётгани"ни қайд этди.

"Биз кечаги уруш садоларини унутишимиз керак. Биз ўзимизга фойда келтирмаётган жангларда қатнашяпмиз, биз бошқалар ўзимизга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлаётган жангларда қатнашяпмиз. Мен НАТОнинг мухлисиман, биз ҳимоя қилаётган кўплаб давлатлар жуда бой давлатлар, лекин улар ҳисоб бўйича тўлашмаяпти. Улар бизга ёрдам бериши керак", деган Трамп Флоридада тарафдорлари қаршисида чиқиши вақтида.

Президентнинг чиқиши Америка телеканаллари орқали трансляция қилинди.

Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис НАТО бўйича шерикларини агар Европа мамлакатлари мудофаага кўпроқ пул ажратишни бошламаса, АҚШ ўзининг альянсдаги ҳиссасини камайтириши ҳақида расман огоҳлантирган эди.

Мавзуга оид