Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда қўшнисининг қотилига айланган фуқаро ушланди
Наманган вилояти Норин тумани Тошлоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро маҳалладошининг қотилига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1961 йил туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро маст ҳолда, уйида ўзаро жанжал оқибатида 1983 йилда туғилган ишламайдиган, маҳалладоши танасининг турли жойларига уриб, тепиб оғир жароҳат етказган.
Натижада фуқаро касалхонага етказилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳаётдан кўз юмган. Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир жараёнида маҳалладошининг қотилига айланган шахс ушланди.
Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керакки, спиртли ичимликка ружу қўйилмаганида ушбу қотиллик жинояти содир этилмаган бўларди.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026