Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълумотига кўра, тезкор тадбир унинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Тадбирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими Х.Д. ва фуқаро Б.А. ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Э.га Мингбулоқ туманидаги 40 сотих ер майдонини аукцион савдоларисиз унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 11 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддалари ҳамда 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.















