Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ақл бовар қилмайди: Саудия Арабистони подшоҳининг сафардаги юки – 450 тонна
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд март ойи бошида Индонезияга ташриф буюради. Унинг ушбу хорижий сафардаги юки 450 тоннани ташкил этади, деб ёзмоқда Jakarta Post газетаси.
Аввалроқ, Саудия Арабистони подшоси Индонезия пойтахти Жакарта ва Бали оролига ташриф буюриши хабар қилинган эди. У билан бирга дунёдаги энг кўп мусулмон аҳоли истиқомат қилувчи давлатга 1,5 минг киши саёҳат қилади.
Нашрнинг ёзишича, 63 тонна юк Жакартага келтирилади, қолган 396 тоннаси Бали оролига етказилади. Улар орасида иккита Mercedes-Benz S600 автомашинаси ҳам бор. Улар аллақачон оролда подшоҳни кутмоқда. Шу билан бирга, юклар рўйхатида иккита электрли лифтни ҳам кўриш мумкин.
Саудия подшосига Жакартада 178 киши, Балида 394 киши хизмат кўрсатади.
Ташриф 1-9 март кунлари амалга ошади.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026