Путин ва Трамп учрашувига тайёргарлик кўриш бошланди
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг учрашувига тайёргарлик кўриш бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, ҳозирча учрашув вақти ва жойи номаълумлигича қолмоқда.
«Шуни айтишим мумкинки, бу учрашувнинг вақти ва қаерда ўтказилиши хусусида аниқлик ҳозирча йўқ, бироқ уни ўтказишга тайёргарлик ишлари бошланди, ҳамда бу жиҳатдан Америка томони билан ўзаро тушуниш бор», – деди Рябков.
Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва АҚШ етакчилари - Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг учрашуви кўп эҳтимол билан 2017 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши мўлжалланган G20 йиғилишига қадар ўтказилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
22:30 / 14.11.2024