Louis Vuitton 185 долларлик қалам ишлаб чиқарди
Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи бир неча қалам ишлаб чиқариб, канцелярия линиясини янгилади. Luxurylaunches шу ҳақида маълум қилди.
Қаламлар қизил ва пушти рангли табиий чарм билан қопланиб, бренд эмблемаси билан безатилган. Ўқув қуроллари сотувга чиқарилди, уларнинг нархи - 185 доллар.
Бу қалам модалар уйи 2017 йилнинг қишида тақдим этган канцелярия линейкасига қўшимча бўлди. У тўрт япроқли гул кўринишидаги трафаретлар билан безатилган ва Louis Vuitton вакилларининг фикрича, болалик ҳақидаги хотираларни ёдга солиши керак.
Louis Vuitton — 1854 йилда Францияда сандиқ ва йўл сумкаларини тайёрлаш билан шуғулланувчи уста Луи Вюиттон томонидан асос солинган компания. Компания аёллар ва эркаклар учун кийим-кечак, аксессуарлар, пойабзал, соатлар ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. У LVMH халқаро холдинг таркибига киради.
Мавзуга оид
00:27 / 12.10.2024
Британияда дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бирининг почта манзили тасодифан эълон қилиб юборилди
14:21 / 29.08.2020
Канцелярия бозори мактаблар очилишига қанчалик тайёр? Тадбиркор нархлар ошишини айтмоқда
15:45 / 16.01.2020
Louis Vuitton дунёдаги энг йирик олмослардан бирини сотиб олди
08:00 / 18.08.2019