Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшаш ва ишлаш учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги тақдим этилди
Нью-Йорк, Ҳонгконг ва Лондон турар-жой ва идоралар ижара нархи бўйича дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ҳисобланади. Savills Live-Work Index (Турар-жой ва идора нархлари индекси)нинг янги рейтинги шундан далолат беради.
Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Нью-Йоркда бир киши учун турар-жой ва идора ижарасининг йиллик умумий қиймати 111,9 минг долларни ташкил қилади, Ҳонгконгда эса - 105,4 минг доллар.
Бир йил аввалги рейтингда дунёнинг энг қиммат шаҳри дея эътироф этилган Лондон шаҳри бу йилги рўйхатнинг учинчи поғонасидан ўрин олди. Компаниялар маҳаллий экспатларга йилига ўртача 88,8 минг доллар сарфлашади.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Британия пойтахти Нью-Йоркка ўз ўрнини бой берган вақтда ҳали Brexit референдуми ўтказилмаган эди. Brexit'дан кейин эса фунт курсининг тушиши натижасида "кумуш" ҳам қўлдан чиқарилди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:06 / 13.05.2026