Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг 39та чорраҳасидаги камералар қоидабузарликларни қайд этмоқда
Тошкент шаҳри чорраҳаларида жойлаштирилаётган камералар ва тезлик ўлчовчи радарларнинг қачон тўлиқ ишга туширилиши маълум эмас. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ вакили подполковник Йўлдошев матбуот брифингида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда шаҳар бўйича жами 39та камера чорраҳаларда содир бўлаётган қоидабузарликларни синов тариқасида қайд этмоқда. Умуман, режа бўйича жами 120та чорраҳага кузатув ва қоидабузарликни қайд этувчи камералар, бундан ташқари, кўчаларда тезликни қайд этувчи фоторадарлар ўрнатилади. Йўлдошевнинг сўзларига кўра, барча тайёргарлик ишлари якунлангач, жиҳозлар ўрнатилганидан сўнг, ҳаммаси бир кунда бир вақтнинг ўзида ишга туширилади.
Вакилнинг алоҳида уқдиришича, чорраҳаларга ўрнатилаётган камералар ва йўлларга ўрнатилувчи фоторадарлар фақат янги бўлади.
2 март куни “Профилактика куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот брифинги ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Мавзуга оид
14:57 / 02.06.2026
Депутатлар ТХММ ва Enterprise Uzbekistan тўғрисидаги қонунларни қабул қилди
21:30 / 01.06.2026
Сергели автомобил бозори бузилмайди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
17:27 / 30.05.2026
Сергели автомобил бозорида ноқонуний олибсотарларга қарши рейд: 30 кишига чора кўрилди
18:51 / 29.05.2026