Жамият | 08:23 / 06.03.2017
3936
2 дақиқада ўқилади

Парранда гриппи: Подмосковьеда 4 млн бошга яқин парранда ўлдирилади

РФ Москва вилоятида парранда гриппининг йирик ўчоғи қайд этилди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, Подмосковьедаги иккита парранда фабрикасида шундай ҳолат қайд этилган. Биринчиси Шелковский туманидаги Биокомбинат ҳудудида, иккинчиси Сергиево-Пасад туманидаги фабрикада аниқланган. 

«28 февраль кунги биоматериал таҳлили парранда гриппига ижобий натижа кўрсатган», — деб ҳикоя қилган агентлик манбаси. Дастлабки маълумотларга кўра, «400 мингдан 4 млнгача парранда ўлдирилади».

Сергиево-Посадский тумани маъмурияти сайти «Смена» номли фабрикада парранда гриппи ҳолатлари қайд этилганини тасдиқлаган. 

«Жиддий таҳлиллар натижасида H5N8 гриппини аниқлади. Вирусологларнинг фикрича, бу штамм одамларга хавф солмайди, бироқ паррандалар учун жуда хавфли», — дейилади хабарда.

Ҳозирда, мутахассислар тумандаги барча парранда хўжаликларини текширувдан ўтказмоқда. Бироқ, Шелковский туманидаги вазият бўйича расмий маълумотлар мавжуд эмас. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид