Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирини “ўмарган”ликда гумонланган шахслар қўлга олинди
Номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 13-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи 1994 йилда туғилган, Учтепа туманида яшовчи 1989 ва 1991 йилларда туғилган шахслар содир этганлиги аниқланиб, улар қўлга олинди.
“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
15:50 / 11.06.2026