Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби учта давлатга ташриф буюриб, Шимолий Кореяни муҳокама қилади
АҚШнинг янги давлат котиби Рекс Тиллерсон Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб турнеси давомида 15-19 март кунлари Япония, Жанубий Корея ва Хитойда Шимолий Корея муаммосини муҳокама қилади. Бу ҳақда журналистларга АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер маълум қилди.
"Ҳар бир давлатда Тиллерсон икки ва кўп томонлама масалалар, жумладан Шимолий Кореядан билдирилувчи ядро ва ракета хавфига жавоб беришда стратегик мувофиқлаштиришни муҳокама қилиш ва АҚШ маъмуриятининг АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасида иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини янада мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлайди", деб айтган Тонер.
Тиллерсон 15 мартда Токиога, 17 мартда Сеулга ва 18 мартда Пекинга ташриф буюриши кутилмоқда.
Шимолий Корея 6 март куни Япон денгизига 4 та баллистик ракета учирганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026