Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажлисини бойкот қилди
Фото: Reuters
Шимолий Корея Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши мажлисини бойкот қилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
КХДРдаги инсон ҳуқуқлари бўйича тадқиқотчи Томас Оеа Кинтана йиғилишни оча туриб, Корея ярим оролида ҳарбий ҳаракатларнинг кўпайиши шимолий кореяликлар раҳбари Ким Чен Ин билан мулоқот учун имкониятни тўсиб қўйганини айтди.
Шимолий Корея жавоб сўзи учун чақирилган, бироқ залда КХДР делегациясидан ҳеч ким бўлмаган.
«Биз КХДРдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қандайдир учрашувларда иштирок этмаймиз, сабаби улар сиёсий руҳга эга», - дея маълум қилди шимолий кореялик дипломати Чхве Мён Нам.
Аввалроқ Жанубий Корея КХДР янги ядро синовини ўтказишга тайёр эканини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026