Ўзбекистон | 11:11 / 15.03.2017
11374
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё ИИБ вилоятда жиноятчилик билан боғлиқ маълумотни тақдим этди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида қатор ижобий натижаларга эришилди.  Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Kun.uz’га хабар бермоқда.

2015 йилнинг 12 ойи давомида 3868 та жиноят содир этилган бўлса, 2016 йилда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида жиноятчиликни 12,5 фоиз камайишига эришилган. Яъни 41 та ўта оғир турдаги, 26 та оғир турдаги, 150 та пинҳоний турдаги, 22 та ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш, 84 та енгил тан жароҳати етказиш, 190 та ўғирлик, 89 та безорилик ва бошқа турдаги жиноятчиликнинг камайишига эришилган.

Шунингдек, 2017 йилнинг икки ойи давомида содир этилган жиноятлар 2016 йилнинг икки ойи давомида содир этилган жиноятларга солиштириб таҳлил қилинганида, ўтган йилга нисбатан ижобий кўрсатгичга эришилганлиги маълум бўлган. 2016 йилнинг икки ойи давомида 466 та жиноят содир этилган бўлса, 2017 йилнинг икки ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўтказилган профилактик тадбирлар оқибатида жиноятчиликнинг 20,8 фоиз камайишига эришилган.

Мавзуга оид