Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директорини қабул қилди
2017 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори Михаэл Георг Линкни қабул қилди. У ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистонга ташриф буюрган делегациясига бошчилик қилмоқда.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этилганидек, ўтган йили навбатдан ташқари бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловини мониторинг қилиш учун таркибида узоқ муддатли ва қисқа муддатли кузатувчилари бўлган ДИИҲБнинг тўлиқ делегацияси иштирок этди. Миссия учун барча шароитлар яратилиб, сайлов жараёнини тўлиқ кузатиш учун уларга барча давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва сайлов участкаларида бўлиш имкони яратилди.
Ўзбекистон сайлов тизимини мустаҳкамлаш ва мукаммаллаштириш масалаларида ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон С.МакГрегор иштирок этди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026